Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман. (Аллоҳ таоло ўз китобини "бисмиллаҳ" билан бошлагани мусулмонларга ҳам ўрнак, улар ҳам доим ўз сўзларини ва ишларини "бисмиллаҳ" билан бошламоқлари лозим. Пайғамбар алайҳиссалом ҳадисларидан бирида: "Эътиборли ҳар бир иш "бисмиллаҳ" билан бошланмас экан, унинг охири кесикдир", деганлар. Яъни, баракаси бўлмайди, охирига етмайди.)
قُلْ يَا أَيُّهَا الْكَافِرُونَ ( 1 )
Айт: «Эй кофирлар!
لَا أَعْبُدُ مَا تَعْبُدُونَ ( 2 )
Мен сиз ибодат қилган нарсаларга ибодат қилмасман.
وَلَا أَنتُمْ عَابِدُونَ مَا أَعْبُدُ ( 3 )
Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиганга ибодат қилувчимассиз.
وَلَا أَنَا عَابِدٌ مَّا عَبَدتُّمْ ( 4 )
Ва мен сиз ибодат қилган нарсага ибодат қилувчимасман.
وَلَا أَنتُمْ عَابِدُونَ مَا أَعْبُدُ ( 5 )
Ва сиз ҳам мен ибодат қилганга ибодат қилувчимассиз.
لَكُمْ دِينُكُمْ وَلِيَ دِينِ ( 6 )
Сизга ўз динингиз, менга ўз диним. (Бу сурада Ислом эълон қилган ақида эркинлиги ўз аксини топган. 1400 йил аввал эълон қилинган бу ҳуррият оёқ ости қилинганда, инсоният улкан зарарлар тортди.)